UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 18:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Энтони Жошуа "Уотфорд" футбол клуби акцияларини сотиб олиши мумкин

Профессионал бокс бўйича британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Англиянинг "Уотфорд" футбол клуби улушини сотиб олишга қизиқиши ҳақида гапирди.

— Уотфорд футбол клубининг улушига қизиқишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда янгилик айта оласизми?

"Биз хусусий капитал ва венчур капитал майдонига кирмоқчи эдик. Пул топсангиз, уни ушлаб қолишни хоҳлашингиз одатий ҳол. Шунинг учун мен ўз пулимни беҳуда сарфлаш ўрнига, маблағимни муайян активларга сармоя қилишга ҳаракат қиламан. Бу ўзини намоён қилган имконият эди. Ҳали ҳеч нарса бўлмади. Бу жиддий инвестиция. Агар келишув амалга ошса, бу муваффақиятли сармоя бўлиши керак. Бўлмаса, барибир уларга омад тилайман. Улар ажойиб жамоа".

— Эшитишимизча, сиз Саудия Арабистонидан капитал жалб этиш, сармоя олиш ва клубни Премер-лигага қайтаришни хоҳлаяпсиз.

"Агар улар Премер-лигага қайтса, Маркет-стритда дўкон очишим керак, чунки Уотфорд орқали одамлар оқими ақл бовар қилмайдиган даражада бўлади. Мен ўсиб-улғайганимни ва бозор кўчасида футбол мухлисларини томоша қилганимни эслайман. Ўзим футбол мухлиси эмасман, лекин кўчаларни тўлдирган мухлисларни кўриш ҳайратланарли эди", дейди Жошуа.

35 ёшли британиялик боксчи Уотфордда туғилган.

"Уотфорд" 2024/25 йилги мавсумни Англия футболининг иккинчи даражали Лигаси бўлган Чемпионшипда 14-ўринда якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг