UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 08:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Дунё биринчилигининг эркин кураш бўйича иккинчи кунги баҳсларида терма жамоамизнинг икки нафар вакили медаллар йўлида курашга киришди. Икки карра Осиё чемпиони Шерзод Поёнов учун кун омадли якунланди. 92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган курашчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Поёнов илк даврада грециялик Григориос Саридисни 12-1, 1/8 финалда япониялик Сорато Каназавани 16-6, 1/4 финалда канадалик Сингҳ Гревални 10-3, 1/2 финалда эса россиялик Гаджимурад Гаджибатировни 4-1 (туше) ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун у жаҳон чемпионлиги учун қозоғистонлик Камил Куруглиевга қарши гиламга чиқади. Бу икки қардош курашчи ўтган йилги Осиё чемпионати финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Поёнов рақибини 4-2 ҳиобида доғда қолдирганди. Медаллар учун финал блок беллашувлари бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.  

-65 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Санжарбек Рустамбековда ҳам жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритиш имконияти бор. У ўтиш босқичида арманистонлик Арман Мусикянга қарши баҳс олиб боради. Рустамбеков кеча 1/4 финалда Рейжи Учидага ютқазиб қўйганди. Япониялик курашчи финалга йўл олгани боис, Санжарбекда бронза учун имконият юзага келди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг