UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 дек 07:22
Янгиликлар

Шахмат

Эртага рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари таркиблари билан танишинг

Эртага Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон биринчилиги бошланади.

Бугун эса Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказилади. Эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да рапид йўналиши бўйича илк ўйинлар бошланади. Мусобақа 30 декабрга қадар давом этади. 

Жаҳон чемпионатининг умумий соврин жамғармаси $ 1 млн долларни ташкил этади. Мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эркаклар терма жамоасидан куни кеча Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Вугар Гашимов хотирасига бағишланган ҳалқаро мусобақа ғолибликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов, шунингдек, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир ва Шамсиддан Воҳидов, ФИДЕ усталари Ҳумоюн Бекмуратов, Муҳаммадзоҳид Суяровлар жой олган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида эса Нафиса Мўминова, Умида Омонова, Афруза Ҳамдамова каби шахматчиларимиз дона суришади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг