UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 16:11
Янгиликлар

Шахмат

Эртага Тошкентда шахмат бўйича Prezident Kubogi турнири бошланади

21-30 ноябрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли халқаро мусобақага мезбонлик қилади.

Ўн кун давомида дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун ўзаро баҳс олиб боришади. Иштирокчилар FIDE рейтингидаги ўринларига қараб А ва В гуруҳларида дона суришади.  

Регламентга кўра, А гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори шахматчилар қатнашади. B гуруҳидан эса рейтинги 2249 ва ундан паст шахматчилар жой олган. Классик шахмат бўйича ўтадиган ушбу мусобақада партия 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония вақт қўшиб берилади. 

Юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Якуббоев сингари таниқли гроссмейстерларимиз ҳамда истеъдодли ёш шахматчиларимиз ҳимоя қилади. Абдусатторов халқаро турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси сифатида сараланган. Эронлик Парҳам Мақсудлу иккинчи, унинг ҳамюрти Амин Табатабайи учинчи рақам остида таснифланган.   

А гуруҳида қатнашадиган Top-10 шахматчилар ва уларнинг FIDE рейтинглари:

1. GM Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 2777  

2. GM Парҳам Мақудлу (Эрон) – 2712  

3. GM Амин Табатабайи (Эрон) – 2686  

4. GM Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) – 2682  

5. GM Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) – 2681  

6. GM Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) – 2676  

7. GM Нодирбек Яқуббоев (Ўзбекистон) – 2668  

8. GM Пураник Абҳиманю (Ҳиндистон) – 2652  

9. GM Мурали Картикеян (Ҳиндистон) – 2625  

10. GM Муниретинам Пранеш (Ҳиндистон) – 2580

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг