UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 апр 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эртанги "Ҳумо Арена"даги бокс оқшомини қайси телеканал намойиш этиши маълум

Хабарингиз бор, эртага пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да навбатдаги IBA Чемпионлар оқшоми ўтказилади.

Марказий жанги Ҳасанбой Дўсматов иштирокида бўлган бокс оқшомини ZO`R TV телеканали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш қилади. Ушбу телеканалнинг Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси билан амалда шартномаси бор. Дўсматов испаниялик Самуэль Кармонага қарши жангда IBA чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

Аввалроқ, ушбу турнирда Баҳодир Жалоловнинг жанг қилмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Унинг ўрнига бошқа бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров хорватиялик Смаки Агронга қарши рингга кўтарилади. Смаки супероғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри билан бирга спарринг машғулот ўтказиб, номдор рақибини қошини ёриб қўйганди. 

Эртанги оқшомининг тўлиқ карди: 

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон)

-71 кг: Иқболжон Холдаров - Рахманқўл Сагадат (Қозоғистон)

-63.5 кг: Мужибилло Турсунов - Жума Чоки (Танзания)

-60 кг: Элнур Абдураимов -  Cарлос Орнелас (Мексика)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Смаки Агрон (Хорватия) 

+92 кг: Майлк Хантер (АҚШ) - Артём Сусленков (Россия)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Фатих Келес (Туркия)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Самуэль Кармона (Испания)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг