UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 июл 15:11
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess. Нодирбек Абдусатторовнинг 1/4 финалдаги рақиби маълум

Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 млн 550 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли Esports World Cup Chess турнири давом этмоқда.

NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторовнинг D гуруҳидан иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффга йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик. Ёш гроссмейстеримиз қуръа натижасига кўра 1/4 финалда франциялик Алиреза Фирузджага қарши дона сурадиган бўлди.  

Ушбу жуфтлик ғолиби 1/2 финалда Ян Непомняший (Россия) - Аржун Эргаиси (Ҳиндистон) учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Бугунги 1/4 финал учрашувлари бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади. 

Кеча Абдусатторов 1/4 финалда ким билан тўқнаш келишни хоҳлар эдинг, деган саволга "Магнус Карлсен билан тушсам яхши бўларди" дея жавоб берганди.

Ушбу босқич баҳслари ҳам 2 та асосий партиядан иборат бўлади. Шахматчилар оқ ва қора доналарда ўзаро икки бор ҳисоб-китоб қилишади. Ҳар бир шахматчига 10 дақиқадан вақт берилади. Қўшимча вақт тақдим этилмайди. Дуранг бўлган ҳолатда ғолибни аниқлаб берувчи армагеддон партиясига мурожаат қилинади. 


Esports World Cup Chess. 1/4 финал жуфтликлари

Нодирбек Абдусатторов — Алиреза Фирузджа (Франция)

Ян Непомняший (Россия) — Аржун Эргаиси (Ҳиндистон)

Магнус Карлсен (Норвегия) — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон)

Ҳикару Накамура (АҚШ) — Левон Аронян (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг