UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 13:08
Янгиликлар

Фарғонадаги спорт муассасаларининг фаолияти ўрганилди

Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбариятининг Республикамиз бўйлаб олиб бораётган ўрганиш ишлари Фарғона вилоятига кўчди.

Расмийлар вилоятидаги спорт таълим муассасаларига бориб, федерацияларнинг ҳудудий вакиллари билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ҳамроҳлик қилди.

Дастлабки манзил Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бўлди. Марказ мутасаддилари ишчи гуруҳга муассасанинг имкониятлари, фаолияти ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида умумий маълумот беришди. Ташриф давомида машғулотлар жараёни ва марказ ҳудуди кўздан кечирилиб, қатор масалалар бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Фарғона тумани ва шаҳридаги 1-сон спорт мактаблари ҳамда Марғилон шаҳридаги спорт мактабининг фаолияти ўрганилди. Ҳудудлардаги ёшларнинг қайси спорт турига кўпроқ қизиқиш билдиришаётганидан келиб чиққан ҳолда машғулотлар жадвалини шакллантириш, мактаблардаги мураббийларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базасини янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Вилоятнинг 2025 йил ва янги Олимпия цикли учун тайёргарлик режалари мавзусига бағишланган йиғилиши Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабида ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, соҳа мутахассислари, федерацияларнинг вилоят бўлими вакиллари билан белгиланган устувор вазифалар, хусусан, Лазизбек Мулложонов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаев каби Олимпиада чемпионларини тарбиялаш, келгуси Олимпия ўйинларига йўлланма олиши мумкин бўлган фарғоналик спортчиларнинг шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг