UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 фев 19:28
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов - Карлсен баҳси кутилганидан эртароқ якунланди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли турнирда 1/4 финалнинг биринчи кун баҳслари давом этмоқда.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашаётган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қиляпти. Улар кечаги саралаш баҳслари якунларига кўра чорак финал йўлланмасини қўлга киритишганди. 

Афсуски, ҳозиргина якунига етган 1/4 финалнинг илк учрашувида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. Эртага шахматчилар ўртасидаги иккинчи партия ўйналади. Унда Нодирбек оқ доналарда ҳаракат қилади. Дуранг натижа ҳам Магнусни 1/2 финалга олиб чиқади. Абдусатторов фақат ғалаба эвазигагина учрашувни тай-брекка ўтказиши мумкин бўлади. 

Айни дақиқаларда саралаш баҳсларини кўтаринки руҳда ўтказган Жавоҳир Синдаров америкалик Ҳикару Накамурага қарши ўйнаяпти. Ҳамюртимиз оқ доналарда ҳаракат қилпяпти ва бироз устунлик АҚШ шахматчиси томонида бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг