UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 фев 12:22
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Нодирбек 1-турдаёқ амалдаги жаҳон чемпиони билан ўйнайди

Хабар берганимиздек, бугун Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир старт олади.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашадиган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қилади. 17 февралга қадар давом этадиган турнир айлана тизимда ўтказилади ва унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради. 

Қуръа натижасига кўра, Нодирбек Абдусатторов 1-турдаёқ амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши оқ доналарда ўйнайди. Бу икки шахматчи 24 январь куни Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган Tata Steel Chess турнири доирасида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда дуранг натижа қайд этилганди. Жавоҳир Синдаров эса 1-турда мезбонлар вакили Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ҳаракат қилади. 

Синдаровнинг Гукешга қарши учрашуви 4-турга тўғри келмоқда. Еттинчи турда ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Нодирбек оқ доналарда Жавоҳир билан ҳисоб-китоб қилади. Бешинчи турда Синдаров, олтинчи турда эса Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради.    

Бугун 5, эртага эса қолган 4 тур учрашувлари ўтказилади. Кучли саккизликдан жой олган шахматчилар плей-офф босқичига йўл олади. Бу босқичда ҳар бир матч икки классик партиядан иборат бўлади. Агар икки учрашув натижасига кўра ҳисоб тенг бўлиб қолса, ғолиб тай-брекда аниқланади. Вақт назорати 90 дақиқа бўлиб, кейин ҳар бир юришга 30 сониядан қўшиб борилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг