UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 апр 13:14
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Бугун плей-офф бошланади. Нодирбек 1/4 финалда Магнус га қарши (барча маълумотлар)

Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири давом этмоқда.

Икки кунлик рапид баҳсларидан сўнг плей-офф босқичига йўл олган шахматчилар маълум бўлди. Дастлабки саккиз ўринни эгаллаган иштирокчилар 1/4 финалга чиқишди. 9-12 ўринни банд этган Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2758), Рихард Раппорт (Венгрия, 2722), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2787) ва Сантош Видит (Ҳиндистон, 2720) плей-оффда қуйи ўринлар учун баҳс олиб боришади.  

Қолган саккиз иштирокчи - Ян Непомнящий (Россия, 2757), Магнус Карлсен (Норвегия, 2819), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2722), Аржун Эригайси (Ҳиндистон, 2782), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2773), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2734), Винсент Кеймер (Германия, 2649) ва Фабиано Каруана (АҚШ, 2776) 1/4 финалда чемпионлик учун курашишади. 

Икки кунлик саралаш баҳсларида Ян Непомняший ҳамда Магнус Карлсен 8,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишди. Максим Вашье-Лаграв 7 очко билан кучли учликка якун ясади. Аржун Эргаиси ва Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан тўртинчи ва бешинчи поғоналардан жой олишди. 

Мусобақа регламентига кўра, 1-4 ўринни эгаллаган шахматчилар 1/4 финалдаги рақибни ўзлари танлаш имкониятига эга эдилар. Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни танлади. Саралаш босқичидаги ўзаро учрашувда Магнус ҳамюртимизни мағлубиятга учратган эди.   


Freestyle Chess Grand Slam Paris. 1/4 финал жуфтликлари

Ян Непомняший - Винсент Кеймер 

Магнус Карлсен - Нодирбек Абдусатторов 

Максим Вашье-Лаграв - Фабиано Каруана 

Аржун Эргаиси - Ҳикару Накамура 


9-12 ўринлар учун 

Рамешбабу Прагнанандха - Видит Гужратҳи

Рихард Раппорт - Гукеш Доммараджу

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг