UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 фев 14:32
Янгиликлар

Таэквондо

"Фужайра Опен-2025". Таэквондочиларимиз биринчи кун учта медалга эга бўлишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳридаги "Zayed Sport Venue" мажмуасида таэквондо WТ бўйича G2 таснифидаги "Фужайра Опен-2025" мусобақасининг катталар ўртасидаги беллашувлари старт олди.

Эркаклар ўртасида ташкил этилган илк кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг саккиз нафар спортчиси ғолиблик учун даянгга кўтарилди. Якунда спортчиларимиз битта олтин, битта кумуш ҳамда битта бронза медалига эга чиқишди.

Олтин:

Жасурбек Жайсунов (80 кг).

Кумуш:

Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг).

Бронза:

Ёдгорбек Жўрабоев (74 кг).

Ҳамюртларимизнинг кеча қайд этган натижалари билан танишинг:

Диёрбек Тўхлибоев (68 кг) чорак финалга қадар етиб бориб, ярим финал йўлланмаси остонасида хитойлик Гуансен Ниуга имкониятни бой бериб қўйди;

Умиджон Туробов (68 кг) илк жангида италиялик Давиде Люпога имкониятни бой берди;

Исломбек Ражабов (74 кг) чорак финалга қадар етиб борди, у ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда нейтрал мақомдаги спортчи Магомед Абдусаламовга мағлуб бўлди;

Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг) мусобақада кумуш медалга эга чиқди, у финалда Кот-дъИвуар вакили Жин Куамега имкониятни бой берди;

Жасурбек Жайсунов (80 кг) мусобақа ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финал жангида грециялик Ёаннис Пападопулосдан устун келди;

Шаҳбоз Тусматов (80 кг) чорак финалга қадар етиб борди, у финалда Жайсуновга мағлуб бўлган Пападопулосга имкониятни бой бериб қўйди;

Шуҳрат Салаев (87 кг) чорак финал босқичида эронлик Моҳаммад Язданига мағлуб бўлди;

Ёдгорбек Жўрабоев (87 кг) турнирнинг бронза медалини қўлга киритди, у эронлик Аҳмад Алига имкониятни бой берди.

Бугун турнир доирасида аёллар ўртасидаги беллашувлар ўтказилади. Унда юртимиз шарафини қуйидаги спортчиларимиз ҳимоя қилади:

Мадина Шониёзова (46 кг)

Зуҳра Тожиматова (46 кг)

Дилноза Тангирова (49 кг)

Шаббона Абдувалиева (57 кг)

Озода Собиржонова (67 кг)

Полина Хан (73 кг)

Светлана Осипова (+73 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг