UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 мар 11:33
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: терма жамоаларимиз жаҳон кубогида Осиё шарафини ҳимоя қилади

Бир ҳафтадан кейин Косовонинг Приштина шаҳрида U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтадиган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг қитъалараро босқичида Ўзбекистон терма жамоалари Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

12-16 март кунлари U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ташкил этиладиган жаҳон кубогининг қитъалараро босқичида Африка, Европа, Осиё, Океания, Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси босқичларида ҳар бир ёш тоифасида зафар қучган биттадан жамоа майдонга тушади.

U-19 ўсмирлар биринчилигида Нигерия (Африка), Никарагуа (Жанубий ва Марказий Америка), АҚШ (Шимолий Америка ва Қариб ҳавзаси), Янги Каледония (Океания), Ўзбекистон (Осиё), Косово (Европа) давлатлари кураш олиб борса, U-21 ёшлар биринчилигида Никарагуа (Жанубий ва Марказий Америка), Руанда (Африка), АҚШ (Шимолий Америка ва Қариб ҳавзаси), Янги Каледония (Океания), Ўзбекистон (Осиё), Болгария (Европа) жамоалари қатнашади.

Қуръага кўра, бу жамоалар аввалига учтадан икки гуруҳга тақсимланади. Ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади. Учинчи ўрин соҳиблари 5-ўрин учун майдонга тушади.

Айтиш лозим, қитъалараро жаҳон кубоги йўлланмасини ҳар бир жамоа ўз қитъасида ўтказилган саралаш мусобақаларида қўлга киритган. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоалари жорий йилнинг 3-7 январь кунлари Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида U-18 ўсмирлар ва U-20 ёшлар жамоалари ўртасида ташкил этилган Халқаро гандбол федерацияси кубогининг Осиё қитъаси босқичида ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон кубоги босқич йўлланмасига эга чиққанди.

Мамлакатимизнинг U-19 ва U-21 терма жамоалари айни кунларда Тошкент шаҳридаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мажмуасида ушбу нуфузли мусобақа олдидан ҳал қилувчи ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Юртимиз гандболи тўғрисида яна бир янгилик. Пойтахтимизда Ўзбекистон гандбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида бўлимнинг янги раиси сайланди.

Пойтахтда фаолият юритаётган тренерлар ва соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Санжарбек Назаров Ўзбекистон гандбол федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раислигига сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг