UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 май 08:05
Янгиликлар

Дзюдо

Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин!

Озарбайжоннинг Гёйгёль шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Европа Кубоги 2024 мусобақаси старт олди.

Дунёнинг 14 давлатидан 323 нафар дзюдочи қатнашаётган ушбу турнирда Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги кадетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти. Мусобақанинг илк куни икки дзюдочимиз медаллар учун баҳс олиб борди. Улардан Баҳром Асатов (-60 кг) барча рақибларини енгиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Шодиёр Шавкатов (-50 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди.  

-50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шодиёр Шавкатов илк даврада мезбонлар вакили Иброҳим Резазадени мағлуб этди. Чорак финалда нейтрал мақомда курашган Нарт Нагучевга ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувларида грузиялик Бориси Чадунели ҳамда озарбайжонлик Али Азимлидан устун келди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса франциялик Аксел Кукни мағлубиятга учратди. 

-60 кг вазндаги дзюдочимиз Баҳром Асатов биринчи даврада грузиялик Тсотне Ичкитидзе, иккинчи босқичда словениялик Гал Блазич, 1/4 финалда озарбайжонлик Мирҳалиг Искандаров, 1/2 финалда грузиялик Гиги Кеквиашвили, финалда эса озарбайжонлик Фарид Гараевни мағлуб эта олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг