UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 мар 09:52
Янгиликлар

Дзюдо

Grand Prix Upper Austria 2025. Бугун икки дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Австриянинг Линц шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи турнир старт олади.

Дунёнинг 52 давлатидан жами 416 нафар (247 эркак, 169 аёл) спортчи қатнашадиган ушбу мусобақада терма жамоамизнинг 7 дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Бугунги илк кун дастуридан ўрин олган енгил вазн тоифаси вакиллари иштирокидаги баҳсларда икки дзюдочимиз татамига чиқади. 

Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача -60 кг вазн тоифасида фаолият олиб борган Дилшодбек Баратов ўзини янги вазнда синаб кўради. Бугун у илк босқичда бельгиялик Дени Алтемировга қарши баҳс олиб боради. Ёш дзюдочи қизимиз Лазиза Ҳайдарова эса испаниялик Мария Гомес билан тўқнаш келади. 

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова - Мария Гомес (Испания)

-66 кг: Дилшодбек Баратов - Дени Алтемиров (Бельгия) 

Grand Prix Upper Austria 2025 турнирининг биринчи кунги саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг