UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 апр 09:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гусков ва UFC Vegas 91 турнирининг барча жангчилари тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, UFC Vegas 91 турнирининг co-main event жангида ҳамюртимиз Богдан Гусков америкалик Райан Спэннга қарши октагонга кўтарилади. Ҳали UFC рейтингига кирмаган аралаш яккакураш устамиз дивизионнинг 11-рақамли жангчиси билан октагонда тўқнаш келади. 

Кеча жангчилар расмий тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида иштирок этишди. Сўнгги стердаунлар анча босиқлик билан ўтди. Яримоғир вазн тоифасидаги Райан Спэнн 93,21, Богдан Гусков эса 92,75 кг тош босди. 

Оқшомнинг марказий жанги иштирокчилари Матеус Николау 56,92, Алекс Перес эса 57,15 кг вазнга эга эканини ойдинлашди. Дэвид Онама ва Жеймс Ллонтоп белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Энди улар ўз гонорарларидан 20 фоизини рақибларига беришади.  


UFC Vegas 91 тарози натижалари:

Матеус Николау (56,92 кг) vs Алекс Перес (57,15 кг)

Райан Спэнн (93,21 кг) vs Богдан Гуськов (92,75 кг)

Ариане Липски (57,15 кг) vs Карин Силва (56,92 кг)

Остин Лэйн (115,43 кг) vs Жоната Диниз (115,66 кг)

Жонатан Пирс (66,22 кг) vs Дэвид Онама (67,35 кг)*

Тим Минс (77,56 кг) vs Урош Медич (77,56 кг)

Рэни Яя (61,68 кг) vs Виктор Генри (61,46 кг)

Остин Хаббард (70,76 кг) vs Михал Фиглак (70,3 кг)

Дон'Тэйл Мэйс (119,74 кг) vs Кайо Мачадо (114,07 кг)

Марник Манн (52,38 кг) vs Кетлен Соуза (52,38 кг)

Жеймс Ллонтоп* (70,98 кг) vs Крис Падилья (70,08 кг)

Ивана Петрович (57,15 кг) vs На Лианг (57,15 кг)

Габриэль Бенитес (70,3 кг) vs Махешат Хайсаер (70,53 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 апр 10:40:58
CHELSEA2211
Shu Bogdan Guskovni faxrlanib yozaslara, UZB deb...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг