UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 дек 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳаммаси бир ойдами? Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусковнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум

Теглар :  Богдан Гусков
Ярим оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусковнинг лигадаги иккинчи жанги қачон бўлиб ўтиши маълум.

Бизга маълум бўлишича, ҳамюртимиз UFC'даги иккинчи жангини 2024 йилнинг февраль ойида ўтказади.

Аввалроқ, Богданнинг ўзи Instagram саҳифаси орқали навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ экани, аммо ҳали келишув жараёни кетаётганини ёзган эди.

Ҳамюртимиз айни дамда Россиядаги "Gor MMA" залида машғулот олиб бормоқда.

Қизиғи, UFC'даги яна бир вакилимиз Маҳмуд Мурадовнинг жанги ҳам 4 февраль куни ўтказилиши расман тасдиқланган. Бундан ташқари, яна бир жангчимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам февраль ёки март ойида октагонга қайтишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Богдан Гусков UFC'даги илк жангини Швейцария вакили Волкан Оздемирга қарши ўтказиб, илк раундда мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг