UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 июн 13:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳамюртимиз Тамила Сариханова ўзбек боксида техник делегат сифатида ишлайдиган биринчи аёлга айланди

Жаҳон спорт оламида расмий лавозимларда афсуски ҳозирча ўзбекистонлик мутахассисларни кўп ҳам учратавермаймиз.

Ўзбек бокси жаҳон миқёсида етакчилардан бири бўлишига қарамай, ушбу спорт турида Ўзбекистондан бўлган расмий шахслар рўйхати у қадар катта эмас. 

Лекин, шуни мамнуният билан эълон қиламизки, ҳамюртимиз Тамила Сариханова ўзбек бокси тарихида илк бор супервайзер унвонига эга бўлди. 


Маълумот учун, бокс оламида супервайзер - расмий равишда техник делегат, ҳар қандай даражадаги бокс мусобақаларини ўтказиш учун асосий ва масъул шахс ҳисобланади, спорт тадбирининг муҳим ва умуман барча масалаларда муҳим инсон ҳисобланади. 

Боксда уч тоифадаги расмий шахслар бор: RJ - ҳакамлар ва реферилар, ITO - халқаро техник расмийлар ва энг юқори унвон - TD - техник делегат. 


Тамила Сариханова Олимпия боксидаги фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, ушбу спорт тури мутахассислари ичида ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлиб улгурди. У IBAнинг навбатдаги конгрессида миллий федерациялар билан ишлаш бўйича қўмита раисининг ўринбосари лавозомига, Осиё бокс конфедерациясида эса аёллар комиссияси аъзоси этиб сайланди.

Шу тариқа, Тамила Сариханова бугунги кунда халқаро аренада Ўзбекистон номидан фаолият олиб борувчи энг юқори лавозимли расмий шахс ва мамлакатимиз номидан фаолият олиб борувчи ягона аёл мутахассис сифатида ишлайдиган бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 июн 14:03:46
SPRINTERshashist
Бу Киз анчадан бери боксчилар билан юрадику.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг