UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0

03 окт 08:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедовда жиддий имтиҳон, Мирафзалда эса мағлубиятни ёпиш имкони. Бугун PFL Dubai турнири ўтказилади

Бугун БААнинг Дубай шаҳрида ММА бўйича PFL Champions Series: Road to Dubai мусобақаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий тўқнашуви енгил вазн чемпиони, россиялик Усман Нурмагомедов ҳамда Ирландия вакили Пол Хьюз ўртасида кечади. Жанг реванш мақомида бўлади.

Бундан ташқари, турнир доирасида ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Мирафзал Ахтамов ҳам октагонга кўтарилади. 32 яшар ҳамюртимизга турнир доирасида бразилиялик Луан Пантеринья рақиблик қилади.

Турнирнинг Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши белгиланган.

Турнир тўлиқ карди қуйидагича:

Марказий жанг, енгил вазнда чемпионлик камари учун: Усман Нурмагомедов (Россия) (ч) vs. Пол Хьюз (Ирландия)

Ярим оғир вазнда: Кори Андерсон (АҚШ) vs. Довлетжан Ягшимурадов (Туркманистон)

Энг енгил вазнда: Магомед Магомедов (Россия) vs. Серхио Петтис (АҚШ)

Енгил вазнда: Арчи Колган (АҚШ) vs. Жей-Жей Уилсон (Янги Зеландия)

Оралиқ вазнда: Жек Картрайт (Англия) vs. Каолан Логрэн (Ирландия)

Оғир вазнда: Пуйя Рахмани (БАА) vs. Слим Трабелси (Тунис)

Ярим ўрта вазнда: Омар Эль Дафрави (Миср) vs. Флорим Зендели (Албания)

Енгил вазнда: Луан Пантеринья (Бразилия) vs. Мирафзал Ахтамов (ЎЗБЕКИСТОН)

Енгил вазнда: Такеши Идзуми (Япония) vs. Винисиус Саккелли Сенси (Бразилия)

Енгил вазнда: Маккаширип Зайнуков (Россия) vs. Жон Митчелл (Ирландия)

Ўрта вазнда: Жаррах Аль-Силави (Иордания) vs. Грегори Бабен (Франция).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг