UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 фев 10:53
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ҳамюртларимизнинг сув спорти бўйича ЖЧдаги иштироки қандай кетмоқда?

Хабарингиз бор, 2 февраль куни Қатар пойтахти Дохада сув спорти бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати старт олган эди.

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда.

Айни кунларда синхрон сузиш ва сувга сакраш баҳслари ўтказилмоқда.

Сувга сакраш бўйича турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Игорь Млялин ҳамда Вячеслав Качанов 3 метр баландликдаги трамплиндан синхрон сакраш баҳсида 310.62 очко жамғарган ҳолда 21-ўринни қайд этди.

Кечаги беллашувларда эса синхрон сузувчиларимиз Диана Онкес ва Зиёда Тошхўжаева техник дуэт йўналишининг финал баҳсида қатнашди. Ҳамюртларимизнинг чиқиши 203.4817 баллга лойиқ кўрилди ва спортчиларимиз 12-ўринни банд этди.

Энди ушбу жуфтлик эркин дуэт баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш этишади. Унинг якунларига кўра "Париж-2024" олимпия ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритган жамоалар маълум бўлади. 

Бугун мусобақа доирасида Мялин - Качанов жуфтлиги 3 метр трамплиндан сакраш баҳсларининг саралаш босқичида иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг