UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 май 13:25
Янгиликлар

Тадбирлар

“Ҳаққим бор” фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Теглар :  Отабек Умаров
Пойтахтимиздаги "Синематиса" кинотеатрида “Ҳаққим бор” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

 Фильм бугунги кун зўраволикка учраётган болаларининг орзу-умидлари, ҳаётга бўлган қизиқишлари ҳамда улар дуч келаётган ижтимоий муаммоларни чуқур ёритиб берган.

Ушбу картинада болаларнинг ички кечинмалари, ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш муҳитида ўз ўрнини топишга бўлган интилишлари маҳорат билан ифодаланган.

Премьерада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, спорт ва кино оламининг таниқли вакиллари иштирок этди.

Фильм намойиши 1 июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида ташкил этилгани билан янада аҳамиятли бўлди. Бу эса фильмнинг асосий ғояси — болаларнинг ҳуқуқлари, имкониятлари ва жамиятдаги ўрни борасидаги масалаларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш мақсадини янада кучайтирди.

Фильм намойиши якунидан кейин расмийлар зўравонлик қурбони бўлган болалар томонидан чизилган суратлар кўргазмасини кўздан кечиришди. Унда болалар дунёни қандай кўришлари, ички кечинмалари таъсирли акс эттириб берилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг