UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июн 15:04
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинди

Хабар берганимиздек, шу йил 14-20 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Халқаро спорт кенгашининиг (CISM) дзюдо бўйича спорт комиссияси президенти генерал Фаршад Нажафипур ҳамда унинг ёрдамчиси Ҳамид Ризо Муҳаммад ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтадиган ХХХХII Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Меҳмонлар Ўзбекистон дзюдо федерациясида ташкил этилган брифингда қатнашишди. Учрашув чоғида Мудофаа вазири ўринбосари полковник Алишер Норбоев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров, раис ўринбосари Зафар Қаҳрамонов мамлакатимизда жаҳон чемпионатига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари бўйича атрофлича маълумот беришди. 

Ўз навбатида эронлик меҳмонлар Ўзбекистонда дзюдога давлат миқёсида қаратилаётган эътибор туфайли ўзбек спортчилари дунё ареналарида оламшумул ютуқларни қўлга киритаётганини таъкидлаган ҳолда бу заминда ўтказиладиган ҳар қандай халқаро мусобақа юксак даражада ташкиллаштирилишига ишонч билдиришди.

Шундан сўнг меҳмонлар Жаҳон чемпионати иштирокчилари яшайдиган меҳмонхона, машғулот аренаси ҳамда дзюдо федерациясининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Генерал Фаршад Нажафипур татамида дзюдо сир-асрорларини ўрганаётган ёшлар ҳаракатларини кузатди. 

Келажакда улар орасидан Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниёзова каби номдор спортчилар етшиб чиқишига тилак билдириб, эсдалик учун суратга тушди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг