UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов проф рингга қайтмоқда. Ҳамюртимиз Сакен Бибосинов билан бир оқшомда жанг қилади

20 июль куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида шу номдаги аренада профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа доирасида ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам иштирок этади. Проф рингдаги еттинчи жангида Дўсматов Филиппин вакили Ричард Ласпонага қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Андижонда туғилган 31 ёшли Ҳасанбой ҳозирга қадар проф рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Юртдошимиз сўнгги жангини 2023 йил ноябрь ойида Россия Федерациясида ЖАР вакили Сипхамандла Баленига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди. 

Ричард Ласпона ҳисобида эса 8 та жангда қўлга киритилган 8 та ғалаба бор. Қизиғи, Қирғиз Республикасидаги ушбу турнир доирасидаги жанг Ласпона учун Филиппиндан ташқарида ўтказган илк жанги бўлади.

Таъкидлаш жоиз, Бишкекдаги бокс оқшомида Дўсматовдан ташқари коста-рикалик Дэвид Хименес, қозоғистонлик Сакен Бибосинов ҳамда Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлигида иштирок этган қирғизистонлик Мунарбек Сейтбек Уулу каби таниқли боксчилар қатнашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг