UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 апр 07:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳавасбек Асадуллаев проф боксдаги тўртинчи жангини ўтказади. Рақиб — тажрибали рус боксчиси

25 апрель куни Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA.PRO 3 профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Эътиборлиси, мусобақа доирасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев ҳам рингга кўтарилади. 

Андижонда туғилган 25 ёшли Ҳавасбекка ўша куни Россия вакили Алан Хугаев рақиб бўлади. Бу ҳақда Ҳавасбекнинг ўзи сайтимиз мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Беллашув ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.

Ушбу баҳс Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган (2 КО). Ҳамюртимиз проф карьерасидаги сўнгги жангини 2022 йил июнь ойида Турсунбой Абдулҳакимовга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонганди.

26 яшар Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба мавжуд. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан илгани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг