UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 апр 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Ҳумо Арена”да жаҳон чемпионатига тайёргарлик авжида + ФОТО

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган “Ҳумо Арена” муз саройида айни пайтда қизғин тайёргарлик жараёни давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов аренага ташриф буюриб, жараённи кўздан кечиришди.

Ҳозирда аренада монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг дунёнинг энг кучли боксчиларини аниқлаб берадиган ринглар жойлаштирилади. Регламентга кўра, жанглар 2 та рингда ўтказилади. Мутасаддилар тайёргарлик жараёнини кўздан кечиришар экан, барча иш ўз муддатида аъло даражада якунланган бўлиши лозимлигини, меҳмонлар ва томошабинлар учун қулай шароит яратиш муҳимлигини таъкидлашди.

30 апрель куни аренада дунё биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўрганиш ишлари давомида маросим дастури ва бошқа йўналишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, иш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг