UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 дек 13:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA 2026 йил учун 55 млн доллар ажратади, 10 млн долларлик жамоавий жаҳон Кубоги ўтказилади

Теглар :  Умар КремлёвIBA
Умар Кремлёв бошчилигидаги Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)нинг 155 аъзо давлатлар иштирокидаги Конгресси бўлиб ўтди ва унда режалар муҳокама қилинди.

Келаси йилдан эътиборан терма жамоалар ўртасидаги жаҳон Кубоги ўтказилади. Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган ушбу янги мусобақада ҳар бир миллий терма жамоа таркибида 7 нафардан боксчи бўлади. Жаҳон Кубогининг мукофот жамғармаси 10 миллион АҚШ долларидан иборат бўлади. 

2026 йилда IBA миллий федерациялар, спортчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлаш, чемпионатларни ўтказишга кўмак тариқасида 55 миллион АҚШ доллари ажратади. Мусобақада қатнаша олишга имконияти йўқ боксчи ва мураббийларга молиявий ёрдам берилади. 

Шунингдек, IBA боксни ривожлантириш йўлида имконияти кам федерацияларга 50 минг жуфт қўлқоп ва шлемлар тақдим этади. 

"Биз IBA Boxing Game лойиҳасини ишга туширдик. Унда спортчилар ва мухлислар бокс усулларини ўрганиш орқали онлайн баҳслашишлари мумкин. Мақсадимиз - ҳар бир боксчи ҳамда миллий федерацияларни қўллаб-қувватлаш, боксни бутун дунёга янада танитиш", - дейилади IBA баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг