UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 дек 10:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA Жаҳон чемпионати. Бугун Ҳасанбой Дўсматов ва яна уч боксчимиз рингга чиқади

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича чемпионларини 300 000 АҚШ доллари кутаётган IBA Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг бешинчи куни доирасида 4 нафар боксчимиз чорак финал чиптаси учун жанг ўтказади. Икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди. -51 кг вазндаги тажрибали чарм қўлқоп устамиз 1/8 финалда Европа чемпиони туркиялик Самет Гюмюшга қарши рингга чиқади. Ушбу жанг бизнинг вақт билан тахминан соат 22:00`да старт олади. 

Яна бир қизиқарли жанг -86 кг вазн тоифасида ўтказилади. Унда ўзбек-қозоқ бокси қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Ҳамюртимиз Акмалжон Исроилов қозоғистонлик Даулет Тулемиссовга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг А рингида соат 20:15`да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, кечаги жанглардан сўнг 7 нафар чарм қўлқоп устамиз 1/4 финал масаласини ижобий ҳал қилганди. Бугунги кундузги дастур жанглари бизнинг вақт билан соат 18:00, кечки блок эса 22:00`да старт олади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-54 кг: Асилбек Жалилов - Амаду Моҳаммед (Гана) А ринг. 18:30

-86 кг: Акмалжон Исроилов - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) А ринг. 20:15

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Самет Гюмюш (Туркия) А ринг. 22:00

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Сачин (Ҳиндистон) Б ринг. 23:15

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг