UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA Жаҳон чемпионатими ёки Россия биринчилиги? 13 рус боксчисидан 12 нафари финалда!

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA Жаҳон чемпионатидаги ҳакамлик бўйича иштирокчи давлатлар томонидан эътирозлар бўлмоқда.

Айрим жангларда россиялик боксчиларга ён босилаётгани ҳақидаги хабарларга дуч келяпмиз. IBA Жаҳон чемпионати Умар Кремлёв томонидан ўтказилади ва асосан рус компаниялари томонидан молиялаштирилади. Мусобақада иштирок этаётган 13 россиялик боксчидан 12 нафари финалга йўл олди. 

Ҳа, рус чарм қўлқоп усталари кучли, таркибида жаҳон ва Европа чемпионлари бор. Аммо айрим жангларда ҳакамлар томонидан ён босиш ҳолатлари ҳам кўзга ташланаётгани айтилмоқда. Биргина 57 кг вазн тоифасидаги амалдаги Россия чемпиони Андрей Пегливанян 1/2 финалда қозоғистонлик Оразбек Ассилкуловга имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатининг бронза медали билан кифояланди.

Финалга йўл олган рус боксчилари:

-48 кг — Эдмонд Худоян;

-51 кг — Баир Батлаев;

-54 кг — Вячеслав Рогозин;

-60 кг — Всеволод Шумков;

-63,5 кг — Илья Попов;

-67 кг — Евгений Кооль;

-71 кг — Сергей Колденков;

-75 кг — Исмаил Муцольгов;

-80 кг — Жамбулат Бижамов;

-86 кг — Шарабутдин Атаев;

-92 кг — Муслим Гаджимагомедов;

+92 кг — Давид Суров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг