UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 июл 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA Олимпия ҳаракати тизимидан чиқишга ҳаракат қилади

Теглар :  AIBAУмар Кремлёв
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Таиландда бўлиб ўтган директорлар кенгаши йиғилишида Олимпия ҳаракатидан чиқиш эҳтимоли бўйича ички муҳокамани ўтказди, деб хабар бермоқда Inside the Games нашри.

Манбага кўра, IBA раҳбари Умар Кремлёв ҳам ушбу масала юзасидан бир неча шахсий учрашувлар ўтказган.

"Бугун бокс учун бурилиш нуқтаси бўлмоқда, чунки биз спортнинг инклюзив глобал келажаги йўналишини белгилаймиз. IBA нима бўлишидан қатъий назар, олдинга қадам ташлайди. Биз бокс ва спортчиларимизнинг келажаги учун муҳокама қилинган барча жиҳатлар амалга оширилишини интиқлик билан кутамиз", - дея ассоциация раҳбари Умар Кремлёвнинг сўзларини келтиради IBA матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХОҚ IBA 2028 йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини ўтказмаслиги ҳақида қарор қабул қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг