UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 10:34
Янгиликлар

Кураш

IKA Бош котиби ва Администрацияси раҳбари Пунага етиб келди + ФОТО

23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўз тарихида 13-маротаба ташкил этилаётган катталар ўртасидаги бу галги дунё биринчилигида сайёрамизнинг 70 га яқин давлатидан сара курашчилар гиламга чиқади. Ушбу мусобақа доирасида Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA)нинг навбатдаги Конгресси ҳам бўлиб ўтади. 

Ҳар икки муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида Халқаро Кураш ассоциацияси расмийлари - IKA Бош котиби, техник директори Муҳаммад Ризо Нассирий ҳамда Халқаро Кураш ассоциацияси Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаевлар Пуна шаҳрига етиб келишди.

Мумбай халқаро аэропортида уларни Ҳиндистон Кураш ассоциацияси вице-президенти, техник раис Ражан Варгас, Бош котиб Лал Сингх ва Ҳиндистон кураш ассоциацияси масъулларидан Дҳармендра Малҳотралар кутиб олишди.

Муҳаммад Ризо Нассирий бошчилигидаги техник комиссия жаҳон чемпионати ўтказилувчи арена, иштирокчилар учун ажратилган меҳмонхоналарни кўздан кечиришни бошлаб юборди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси эртага тонгда Тошкент - Дубай - Мумбай авиарейси билан Пунага жўнаб кетади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг