UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 сен 12:03
Янгиликлар

Кураш

IKA ва ISSA ҳамкорлик шартномасини имзолади

Теглар :  КурашIKAISSA
Остона шаҳри мезбонлик қилаётган 5-Дунё кўчманчилар ўйинларига кўплаб нуфузли халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюрган.

Жумладан, бугун Халқаро Кураш ассоциацияси ва Ислом Бирдамлик спорт ассоциацияси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда IKA президенти Ҳайдар Фармон, IKA вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов, IKA Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев, ISSA Бош котиби Нассер Айман Мажали, Қозоғистон кураш федерацияси вице-президенти Андрей Боргенс ҳамда Ислом Бирдамлик спорт ассоциацияси ходимлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон кураш спортининг ривожланиши, барча қитъавий чемпионатлар, ҳакамлар ва мураббийларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Ислом Бирдамлик спорт ассоциацияси бош котиби Нассер Айман кураш спорти ҳақида ўзининг ижобий таъсуротларга эга эканлигини, унинг қоидалари исломий қадриятларга мослигини эътироф этди. Ҳалол баҳоси курашда ҳам, ислом динида ҳам энг олий баҳо эканлигини қайд этди.

IKA вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов Ислом Бирдамлик спорт ассоциацияси билан кўпдан бери ҳамкорликда иш олиб борилаётганлигини, келгусида ҳамкорлик алоқалари кенг қамров касб этиши қайд этиб ўтди. Бу борада қўллаб-қувватлаётганлиги учун ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Йиғилиш давомида икки ташкилот ўртасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб дастурлар бўйича ишлар бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумот учун, Ислом Бирдамлик спорт ассоциацияси Ислом Бирдамлик ўйинларини бошқарувчи олий орган ҳисобланади. Унинг вазифаси ислом мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни спорт орқали оширишдан иборатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг