UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июл 10:14
Янгиликлар

От Спорти

Икки чавандозимиз Москвадаги мусобақада навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди

Москвадаги “Maxima Park” от спорти клубида “Maxima Masters” мусобақасининг 15-босқичи бўлиб ўтди.

Кучли чавандозлар орасида кечган рақобатда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, бир қатор йўналишларда ғолибликни қўлга киритишди.

Жумладан, терма жамоамиз сардори Бекзод Қурбонов “Маттс” лақабли тулпорида Гран-при йўналишида энг яхши натижани қайд этди. 140 см баландликдаги “Олтин тур” йўналишида вакилимизга тенг келадиган рақиб топилмади. 

Шунингдек, Қурбонов “Кумуш тур” (130 см) йўналишида “Калибри” оти билан иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақада алоҳида аҳамият касб этган “Келажак тури” дастурида Бобуржон Валижоновнинг чиқиши кўпчиликнинг эътиборида бўлди. “Самира” лақабли отда 110 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида Валижонов мутлақ ғалабани тантана қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг