UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 сен 07:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки ҳафта олдин жаҳон чемпиони бўлган Улуғбек Рашидов "Бувайтар Сайтиев" турнирида олтин медални қўлга киритди. Уни Разамбек Жамалов табриклади + ФОТО

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича "Бувайсар Сайтиев соврини учун" 19-халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 12 мамлакатнинг 300 нафардан зиёд курашчилари, жумладан ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди.

Аҳамиятлиси, турнирда иштирок этган ёш ҳамюртимиз Улуғбек Рашидов 48 кг вазн тоифасида мусобақа олтин медалини қўлга киритди. У финалда Қирғиз Республикаси вакили Садур Кайипбековдан устун келди. Тақдирлаш маросимида эса ҳамюртимизни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасида олтин медални ютган Разамбек Жамалов (74 кг) табриклади.

Бундан ташқари, 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Фахриддин Насриддинов бронза медалига эга чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашидов август ойи охирида Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, икки карра жаҳон чемпионига айланган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг