UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 авг 17:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки вазнда UFC рейтинги янгиланди: Эрнандес "плюс"да, Долидзе Топ-10`дан чиқиб кетди

Эркакларда ўрта, аёлларда эса биринчи енгил вазн тоифаларида UFC рейтинги янгиланди.

Якшанба тонгида Лас-Вегасда ўтган UFC on ESPN 72 турнирининг асосий жангида Роман Долидзени мағлубиятга учратган Энтони Эрнандес рейтингдаги ҳолатини сезиларли тарзда яхшилаб олди. У 10-поғонадан 7-ўринга кўтарилди ва бу билан UFC камари учун даъвогарлар қаторига қўшилди. 

Аксинча, тўртинчи раундда бўғиш усулига тушиб қолиб ютқазган Роман Долидзе 9-ўриндан 11-поғонага тушиб кетди. Роберт Уиттакер ва Жаред Каннонир ҳам рейтингда бир поғонадан пастлади. Брендан Аллен эса аксинча, бир поғонага юқорилаб, Топ-10`таликни якунлаб берди. Шу ҳафта Хамзат Чимаевдан камарини ҳимоя қиладиган Дрикус Ду Плесси вазн чемпиони бўлиб турибди.  

Аёллар биринчи енгил вазн тоифаси рейтингида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Лас-Вегасдаги турнир доирасида ғалабага эришган Ясмин Лусиндо 8-поғонадан 7-ўринга кўтарилди. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ҳакамларнинг якдил қарори билан тажрибали Анжела Хиллни мағлубиятга учратганди. Гарчи ютқазган бўлса-да, Хилл 12-ўринни сақлаб қолди. Ясминнинг ҳамюрти Табата Риччи эса бир поғонага пастлади. Хитойлик Жанг Вей Ли ушбу вазн чемпиони бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг