UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 17:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

ИНТЕРВЬЮ. Ильяс Бекбулатов Олимпиада циклига қўйилмагани, Жавраил Шапиевга ёрдам бераётгани ва Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ниятида экани ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоасининг доғистонлик курашчиси, Европа ва Осиё чемпиони Илёс Бекбулатов wrestdag.ru сайтига интервью берди.

— Ильяс, яқинда кураш мухлислари сизни кўздан қочирдилар...

"Мен учун ҳеч нарса ўзгармади, аста-секин машғулотларда давом этаман. Асосан Махачқалъадаги "Гамидов" номли спорт мактабида шуғулланаман, вақти-вақти билан она юртим Каякентга машғулотларга бораман. Айни дамда мен тўртинчи ҳафтадир-ки "Шомил қалъаси" Гуниб базасида бўлиб турибман. У ерда жангчиларимиз учун қўшма машғулотлар ўтказилмоқда. Бора-бора формага киряпман ва шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоасидаги дўстим ва жамоадошим Жавраил Шапиевга (86 кг) Олимпиадага тайёргарлик кўришда ёрдам беряпман. Ўйлайманки, Гунибда яна 10-15 кун турамиз. Ростини айтсам, бу ерда жуда яхши, мен кетишни хоҳламайман".


— Ўзингиз ҳам Олимпиадага тайёргарлик кўришингиз мумкин эди...

"Афсуски, Ўзбекистон кураш федерацияси ушбу циклда ўйинларга йўлланма олишимга имкон бермади. Мураббийлар мени ҳам Разамбек Жамалов ва Бекзод Абдураҳмоновлар қаторида Будапештдаги рейтинг турнирига жўнатади, деб ўйлагандим, аммо бундай бўлмади. Мен жароҳатлар туфайли узоқ вақтдан бери гиламга чиқмадим ва эҳтимол улар мени машғулот ўтказмайди, деб ўйлашар. Қандай бўлмасин, сиз доимо тайёр бўлишингиз керак. Агар Парижда иштирок эта олмас эканман, йил охирида мен Олимпия ўйинларидан ташқари тоифалар бўйича Жаҳон чемпионатида 70 килограммгача вазн тоифасида иштирок этишни хоҳлайман".

Мухлислар сизни апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида кўришдан умидвор эди, нега Бишкекда чиқиш қилмадингиз?

"Мен бу мусобақаларда қатнашишни жуда хоҳладим, лекин улар Рамазон ойи бошланганидан икки кун ўтиб, старт олди. Мен рўза тутдим, шунинг учун бутун ой давомида енгил машқ қилдим. Табиийки, мен идеал формадан йироқ эдим. Ахир, мен 20 ёшда эмасман ва танамни тиклаш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Тайёр ҳолда гиламга чиқишдан маъно кўрмадим".

Шунингдек, спортчимиз суҳбат давомида "Али Алиев хотира турнири"да иштирок этишини айтиб ўтган эди. Бироқ турнирнинг қуръа натижаларига кўра, Бекбулатов у ерда қатнашмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг