UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 сен 07:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 21 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган Усик-Фьюри II оқшомида рингга кўтарилиши мумкин. Унга ўша турнирда украиналик Сергей Богачук рақиб бўлади. Айни пайтда томонлар жанг бўйича музокараларга киришгани маълум қилинди.

Бу ҳақида бокс инсайдери Фернандо Сабатини ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Аввалроқ, Турки Ал ал-шайхнинг ҳам юртдошимизнинг Ар-Риёддаги оқшом доирасида жанг қилишини хоҳлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов (10-1-1) ўзининг сўнгги жангини 4 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг