UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Истеъдодли боксчимиз россиялик тажрибали рақибини муддатидан аввал енгди

Хабарингиз бор, кеча Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компаниясининг навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Оқшом доирасида 24 ёшли боксчимиз Хуршидбек Расулжонов (10-0-0) биринчи енгил вазнда собиқ WBA Gold камари соҳиби, ураллик "Канело" номи билан танилган 29 ёшли Марк Урванов (25-4-2)га қарши рингга кўтарилди. 

Олтинчи ва еттинчи раундларнинг ўртасидаги танаффусда Урвановнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди. Олтинчи раундда Расулжонов рақибини кучли зарба билан нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. 

Ушбу жанг 8 раунддан иборат бўлиб, супер ярим енгил вазн тоифасида ўтказилди. Хуршидбек Расулжонов проф рингдаги 10-жангида 10-ғалабасини қўлга киритди. Урванов фаолиятидаги 28-жангидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Илк бор техник нокаут билан ютқазди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (21-5-0) россиялик мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Вадим Туков (16-0-0)га техник нокаут эвазига имкониятни бой берди. Туков WBA Gold камари соҳибига айланди. Муҳаммад Шехов эса аргентиналик Родриго Фабиан Руисга илк мағлубиятни тақдим этди. Руис кечаги жангига қадар 22 ғалабали серия билан келаётганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг