UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 08:44
Янгиликлар

Теннис

Истомин Сеговия турнирининг асосий тўрига йўл олди

Испаниянинг Сеговия шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир ўтказиляпти.

Мукофот жамғармаси 67,960 еврони ташкил этувчи Segovia Challenger турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Теннисчимиз ўз иштирокини саралаш баҳсларидан бошлаганди. 

Аввалига у 1/2 финалда бразилиялик Уилсон Лейтени 5/7, 7/5, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кеча эса саралашнинг финалида германиялик Элмар Эюпович ҳам уч сет натижасига кўра таслим этилди. Биринчи сетни 2/6 ҳисобида бой берган Истомин ажойиб камбэкни амалга оширди. Денис кейинги икки сетда 7/6(4), 6/4 ҳисобида зафар қучиб, турнирнинг асосий тў баҳсларига йўлланмани қўлга киритди. 

Денис Истомин учрашув давомида 10 та эйс, 2 та қўшхато, Элмар Эюпович эса 6 та эйс, 7 та қўшхато қайд этди. Ҳамюртимиз саралашда 12, рақиби эса 6-рақам остида таснифланганди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Бугун Истомин асосий тўрнинг илк даврасида россиялик 20 ёшли Алибек Качмазовга қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланади.    

Таққослаш учун, ҳамюртимиз ATP рейтингида 438, Уилсон 499, Эюпович 386, Качмазов эса 345-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг