UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

17 ноя 13:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кечаги турнирда жанжал уюштирган Диллон Дэнис UFC турнирларидан умрбод четлатилди

Теглар :  UFCДиллон Дэнис
UFC раҳбари Дана Уайт америкалик Диллон Дэнисни UFC 322 пайтида россиялик Ислам Махачевнинг жамоаси билан жанжал уюштиргани учун умрбод Лига мусобақаларидан четлатди.

UFC 322 турнири 16 ноябрь тонгида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер-Гарден" аренасида ўтказилди. Оқшомнинг марказий жангида енгил вазннинг собиқ чемпиони Ислам Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленани очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, ярим ўрта вазнда UFC чемпионига айланди.

Жанг олдидан Диллон Дэнис ва Ислам Махачевнинг жамоаси ўртасида жанжал келиб чиқди. Ишкалда Махачевнинг спарринг шериги Магомед Зайнуков ва Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ҳам иштирок этган.

"Мен содир бўлган воқеа учун ўзимни жавобгар деб биламан. Бунга йўл қўймаслигим мумкин эди. Диллон Дэнисни энди ҳеч қачон UFC тадбирларида кўрмайсиз", деди Дана Уайт UFC 322 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Уайтнинг сўзларига кўра, можаро Дэниснинг аренада нотўғри ўриндиққа ўтиргани учун бошланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг