UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 08:18
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари пул мукофоти билан тақдирланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти томонидан Болгариянинг София шаҳрида ўтган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтган терма жамоамиз аъзоларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этиб, мураббийлар, дзюдочилар ва делегациямизнинг бошқа барча аъзоларини жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирок билан қутлади. Федерация раҳбари бу мусобақа тарихга айлангани, бир ҳафтадан кейин дзюдочиларимизни Индонезия давлати мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати кутиб тургани, ушбу қитъа биринчилигида ҳам муносиб тарзда қатнашиш кераклигини урғулади. 

Мураббийлар номидан сўзга чиққан Шарофиддин Лутфуллаев қўлга киритилаётган бу ғалабалар давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган эътибор самараси эканини таъкидлади. Халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиб бераётгани, нуфузли мусобақалардаги иштирокимиз таъминланаётгани учун миннатдорлик билдирди.        

Маълумот учун, Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида 5 та олтин, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Аралаш жамоавий беллашувларда эса кумуш медалларга сазовор бўлдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг