UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 07:14
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган қўл жанги усталари тақдирланишди

Теглар :  Қўл жанги
29 май – 3 июнь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

Шунингдек, 3-8 июнь кунлари Грециянинг Лутраки шаҳрида ташкил этилган Бутунжаҳон спорт ўйинлари дастуридаги қўл жанги беллашувларида атлетларимиз 13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғаришди. Ҳар икки мусобақада юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

Спорт вазирлигида ушбу турнирларда муваффақиятли қатнашган спортчи ва мураббийларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда спортчиларимиз хизмат қиладиган ҳарбий ташкилотлар, қолаверса, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат қўл жанги федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Расмийлар ҳамюртларимиз эришган мазкур улкан муваффақият билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада катта совринларга эга бўлишларини тилашди. Спортчи ва мураббийларга эришган натижаларига қараб муддатидан аввал ҳарбий унвон, кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг