UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг учинчи кун баҳслари олдидан шахматчиларимиз нечанчи ўринларда боришяпти?

Шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган жаҳон биринчилигининг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг энг яхши натижани кутилганидек Нодирбек Абдусатторов қайд этиб турибди. 

Рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони, ўз унвонини ҳимоя қилаётган Нодирбек ўтказилган 9 партияда 7 очко жамғариб, 178 шахматчи орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада бораётган россиялик Владимир Федосеев ҳисобида ҳам 7 очко бор. 

Жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен эса 7,5 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Абдусатторов 9 партиянинг 6 тасида ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва фақат норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. 


9-турдан кейин шахматчиларимиз эгаллаб турган ўринлар:

3. Нодирбек Абдусатторов - 7 очко

30. Нодирбек Якуббоев - 5,5 

79. Жавоҳир Синдаров -5

89. Шамсиддин Воҳидов - 4,5

115. Муҳиддин Мадаминов - 4

123. Жаҳонгир Воҳидов - 4 

142. Муҳаммадзоҳид Суяров - 3,5

161. Ҳумоюн Бегмуратов - 3


Аёллар ўртасида кеча 4 та партия ўйналди. Қизларимиздан энг яхши натижага Умида Омонова эришиб турибди. Кеча у 3 ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этди. Омонова қўшимча кўрсаткичларга кўра 4,5 очко билан 89-поғонадан 40-ўринга кўтарилиб олди. 27-ўринни эгаллаб турган шахматчида ҳам 4,5 очко бор. 

Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган мамлакатимизнинг биринчи аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова эса 8 имкониятдан 4 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 98 иштирокчи орасида ҳозирча 44-поғонага жойлашган.  


Қизлар

40. Умида Омонова - 4,5 очко

44. Нафиса Мўминова - 4 

64. Афруза Ҳамдамова - 3,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг