UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 окт 08:46
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг учта медаль билан нечанчи ўриндамиз?

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи куни ҳам ортда қолди.

Кечаги кун доирасида -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Алишер Саманов терма жамоамизга учинчи бронза медалини тақдим этди. Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медали билан 67 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Медаллар жамғариш бўйича Япония терма жамоаси жуда катта устунлик билан мутлақ етакчи. Дзюдо ватани вакиллари 6 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритиб улгуришган. Битта олтин, 2 та кумуш медалга эга Хитой терма жамоаси иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка франциялик дзюдочилар 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан якун ясашган. 

Биздан аввалги поғоналардан Австрия, Грузия, Италия, Тожикистон ва Швейцария терма жамоалари жой олишган. Жами 18 давлат терма жамоалари ҳисобида камида 1 тадан бронза медали бор. Беш давлат олтин медалга эга бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг