UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 дек 10:04
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо, Тадбирлар

Жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ёш спортчиларимиз пул мукофот билан тақдирланишди

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган ёш атлетларимиз ва уларнинг тренерларига пул мукофотлари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сон Қарорига биноан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишади. 

Тадбирда Ўзбекистон Респубилкаси Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, ёш спортчиларимиз ҳамда уларнинг устозлари иштирок этишди. Маросим аввалида сўз олган расмийлар ўзбек спортининг келажаги бўлган ёшларимизни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларга катталар ўртасидаги дунё биринчиликлари ва Олимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилишларини тилашди.

Шундан сўнг жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган 45 нафар спортчи ва уларнинг мураббийларига пул мукофотларининг сертификатлари тақдим этилди. Президент қарорига мувофиқ, олтин, кумуш ва бронза медали соҳиблари мос равишда 3500, 1750 ва 875, уларни тайёрлаган тренерлар эса 2000, 1000 ва 500 АҚШ доллари миқдорида тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг