UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 окт 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жамал Хилл узоқ муддатга сафдан чиқди

Теглар :  Жамал Хилл
Ярим оғир вазнда собиқ UFC чемпион Жамал Хилл оёғининг тизза қисмида жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Бунинг натижасида америкалик 34 ёшли Жамал 2026 йилнинг охиригача октагонга қайта олмайди. Шифокорлар унинг тўлиқ тикланишига бир ярим йил вақт кетишини айтишмоқда. 

Америкаликнинг сўзларига кўра, унинг тиззаси тепиш, сакраш ва октагонда ҳаракатланишга таъсир қилган.

"Маълум бўлишича, тиззамда тоғай деярли йўқ эди, шунинг учун тоғай трансплантациясини амалга оширишга мажбур бўлдим. Охирги жангларда тузук-қуруқ сакрамадим, қимирламадим, оёқларимда керагича тепмадим. Мен операциядан қочишга ҳаракат қилдим, чунки камарни қайтариб олишни жуда хоҳлардим", - деди америкалик спорт шарҳловчиси Жеймс Линчга берган интервьюсида.

Жамал Хилл шу йилнинг июнь ойида кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У беш раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан ҳамюрти Халил Раунтрига ютқазиб қўйганди. Ҳозирда Хилл UFC ярим оғир дивизиони рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг