UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0 08:35Илия Топурия: "Махачев бировнинг пулини санамаслиги керак" 0

09 авг 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков UFC`даги кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Яримоғир вазн тоифаси рейтингида 10-ўринга кўтарилиб олган аралаш яккакураш устамиз навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди.

Гусков Абу-Дабида ўтган UFC турнирида россиялик Никита Криловни биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Богдан кейинги рақиби рақиби собиқ UFC чемпиони Жамал Хилл бўлишига ишонмоқда. Жамал айни пайтда дивизион рейтингининг 6-поғонасини банд этган. 

"Бизда аниқ факт бўйича уч нафар рақиб бор: Волкан Оздемир, Ян Блахович ва Жамал Хилл. Улар орасида энг идеал вариант – Хилл билан жанг ҳисобланади. У собиқ чемпион бўлиб, рейтинги ҳам мендан юқорида. Блахович яна ҳам баландда, лекин Ян Топ-5`да ва менимча, у билан жанг ўтказиш имкониятим пастроқ. Хилл эса мен учун чемпионлик йўлидаги катта қадам бўлади. Аввалига Топ-10, кейин Топ-5 рейтинги вакили билан жанг ва кейинги қадам чемпионлик! Айнан шундай режа амалга ошса, ажойиб иш бўлар эди", – деди Гусков. 

Маълумот учун, Богдан Гусков UFC промоушенида кетма-кет 4 та жангда ғалаба қозонди. Жангларининг барида рақибларини муддатидан аввал енгди. Жамал Хилл эса июнь ойида кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Сўнгги жангида Халил Раунтрига имкониятни бой берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг