UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жастин Гэтжининг эҳтимолий рақиби ва жанг санаси айтилди

Теглар :  Жастин Гэтжи UFC
UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Жастин Гэтжининг эҳтимолий рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, америкалик аралаш яккакураш устаси ўзига тегишли BMF камарини ярим енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Макс Холлоуэйга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда "Хайлайт"нинг менежери Али Абдел-Азиз хабар бермоқда.

"Ким 17 февраль куни BMF камари учун кечадиган Жастин Гэтжи - Макс Холлоуэй жангини кўришни истайди?", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Абдел-Азиз.

Алининг бу эълони Холлоуэйнинг Жастин Гэтжи билан жанг учун енгил вазн тоифасига кўтарилиши мумкинлиги ҳақидаги гапидан уч ҳафта ўтиб айтилди. Агар бу жанг амалга ошса, Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги реванш жанги деярли тасдиқланган бўлади. 

Маълумот учун, 35 ёшшли Жастин Гэтжи охирги иккита жангида Рафаэль Физиевни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди, даъвогарлар тўқнашувида Дастин Порьени нокаутга учратди. 31 ёшли Макс Холлоуэй ҳам кетма-кет иккита жангда зафар қучди. Аввалига Арнольд Алленни очколар ҳисобига кўра енгди, кейин эса Кореялик Зомбини нокаутга учрата олди. 

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни рақамланган UFC 298 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда UFC чемпиони Александр Волкановски камарини даъвогар Илия Топуриядан ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг