UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 май 16:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ Ҳасанбой Дўсматов учун ҳаваскор боксдаги сўнгги чемпионатми? Тўлқин Қиличев жавоб берди

Ҳасанбой Дўсматов Тошкентдаги Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлайдими?

"Ҳасанбойни жангидан кўнглим тўлди. У профессор. Терма жамоамизнинг ақлли боксчиларидан бири. Унинг жангини томоша қилиб завқланасиз. Унга бурчакда кўп гапириш ҳам шарт эмас. У Олимпиада чемпиони. Ўз вақтида энг зўри бўлган. Ҳозир ҳам формасини қайта тиклади ва яна аввалгидек унинг чиқишларидан завқ оляпмиз. Чиройли жанг ўтказди, ортиқча куч ишлатиш ҳам шарт эмасди. Ўз маҳорати, мактаби билан оддий тарзда ғалаба қозонди. 

Иккинчи раунда бир ҳакам очколарни рақиб ҳисобига берди? Кимда бокс қандай бўлса, ҳакамлик ҳам шу даражада бўлади. Ҳакамларни ўзига яраша баҳолаш мезонлари бор. Биз уни ҳа деб қабул қиламиз.

Ҳасанбой учун бу ҳаваскор боксдаги сўнгги чемпионатми? Буни Дўсматовни ўзи ҳал қилади. Ҳозирча бу ҳақда нимадир дея олмайман. Сўнггиларидан бири бўлиши керак. Ёши ҳам ўтиб боряпти. Асосий мақсад - Олимпиада! Ҳозир у Ўзбекистонда энг кучлиси бўлса, нега уни Олимпиадага олиб бормаслигимиз керак. Энг зўри бўлса, албатта ҳали ҳаваскор боксда давом этади", - деди Қиличев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг