UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди

Ушбу бокс оқшоми 19 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади ва Netflix платформасида намойиш этилади.

Турнирнинг асосий жанги блогер-боксчи Жейк Пол ҳамда супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Энтони Жошуа ўртасида ўтказилади. Жанг профессионал мақомга эга бўлиб, бокс қоидалари асосида уч дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган. Боксчилар ўн унцияли қўлқоплардан фойдаланадилар. Жанг оғир вазн тоифасида бўлиб ўтади, аммо Жошуанинг вазни 245 фунт (111 кг)дан ошмаслиги керак.

"Бу сунъий интеллект симуляцияси эмас, балки оғир вазн тоифасида жаҳоннинг энг яхши чемпионига қарши профессионал жангдир. Энтони Жошуани мағлуб этганимда, барча шубҳалар йўқолади ва ҳеч ким менга жаҳон чемпионлиги учун курашиш имкониятини рад эта олмайди. Барча хакерларимга - сиз шуни хоҳладингиз. Буюк Британия халқига - афсусдаман, аммо машъала топширилади ва британиялик Голиаф мағлуб этилади", - деди 27 ёшли америкалик блогер-боксчи.

"Мен танаффус қилдим ва энди мега-шоу билан қайтяпман. Мен учун бу катта имконият. Сизга ёқадими-йўқми, лекин мен бу ерда улкан рақамларни тўплаш, катта жанглар ўтказиш ва барча рекордларни янгилаш, хотиржам, совуққон ва тартибли бўлиб қолиш учун келдим. Менинг сўзларимни ёдда тутинг: келажакда бундай имкониятларни тобора кўпроқ жангчилар қабул қилишини кўрасиз. Мен Жейк Полнинг юзи билан интернетни портлатмоқчиман", дея ваъда берган 36 ёшли британиялик.

Энтони Жошуа енгил вазн тоифасида бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис блогер билан жангдан чиқиб кетганидан сўнг, Жейк Пол билан жангга рози бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг