UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 15:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол ва Жервонта Дэвиснинг жанг учун гонорарлари маълум

Таниқли блогер-боксчи Жейк Пол ҳамда енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Жервонта Дэвис 14 ноябрь куни кўргазмали жангда ўзаро тўқнаш келади.

Улар бу жанг учун кафолатлаган 10 миллион доллардан мукофот пули олишлади. Бироқ, боксчиларнинг якуний гонорарлари стриминг ҳуқуқларидан улуш ҳисобига сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Натижада Пол тахминан 50 миллион, Дэвис эса камида 30 миллион доллар ишлаб олади.

Манбаларга кўра, жангчиларнинг асосий даромади тадбирни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган Netflix стриминг платформаси билан тузилган битимдан келиб чиқади. Жанг стандарт обуна бўйича хизматнинг барча обуначилари учун мавжуд бўлади ва қўшимча тўловни талаб қилмайди.

Шунингдек, ўзининг энг қимматли промоутерлик компанияси (МVP) орқали жанг промоутери бўлган Жейк Пол, кафолатланган 10 миллиондан ташқари, Netflix билан стриминг шартномасидан катта миқдорда пул олади, натижада у тахминан 50 миллион доллар ишлаб олади. Бу Дэвисга қарши жангни Полнинг фаолиятидаги энг даромадли жангга айлантиради. Бу унинг Майк Тайсон билан жанг учун 40 миллион долларлик гонораридан ошиб кетади.

Жервонта Дэвис, ўз навбатида, Netflix билан тўғридан-тўғри шартнома имзолади. Бу эса, промоутер Эдди Хирннинг сўзларига кўра, унга қўшимча 20 миллион атрофида даромад келтиради ва умумий даромадни камида 30 миллион долларга етказади (бошқа манбалар бу рақамни 40 миллион деб атамоқда). Аввалроқ Жервонтанинг энг катта гонорари 15 миллион долларни ташкил қилганди - у Райан Гарсияга қарши жанг учун айнан шунча ҳақ олганди.

Netflix’нинг бокс жангларига бўлган қизиқиши юқори рейтинглар билан боғлиқ. Жейк Полнинг 2024 йилда Майк Тайсонга қарши ўтган жанги ҳам платформада намойиш этилиб, 41 миллион томошабинни экран қаршисида тўплаган ва XXI асрнинг энг кўп томоша қилинган профессионал жангига айланганди.

Жейк Пол ва Жервонта Дэвис ўртасидаги жанг 14 ноябрь кунги бокс оқшомининг асосий воқеаси бўлади. Карддан тўртта чемпионлик жанги ҳам ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг