UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 дек 18:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуанинг промоутери Пол билан жанг саҳналаштирилгани ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди

Теглар :  ЖошуаЖейк Пол
Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн америкалик Жейк Полга қарши жанг саҳналаштирилган, деган айбловларга жавоб қайтарди.

Жанг 20 декабрь куни Майами шаҳрида (Флорида, АҚШ) бўлиб ўтган ва Жошуанинг олтинчи раунддаги нокаутли ғалабаси билан якунланган.

"Ҳозир ҳам одамлар: “Ҳа, бу албатта келишилган жанг эди”, деб гапиришяпти. Бугун битта йигит менинг постларимдан бирига изоҳ қолдирди: “Бу аниқ саҳналаштирилган эди”, деди. Мен унга жавоб бердим: “Сен Жейкнинг жағини икки жойдан синдириб олганини тушундингми?”

Эҳтимол, Жейк умуман бошқа ҳеч қачон бокс туша олмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳақда деярли ҳеч ким гапирмаяпти. Одамлар Жейкка шунчаки сим қўйишади, бир неча винт қадашади ва у давом этади, деб ўйлашади. Лекин кўплаб жангчилар жағини синдиргандан кейин ҳеч қачон рингга қайтмаган.

Ҳаммаси 100 фоиз ҳақиқий эди. Ҳеч қандай стратегия, келишув ёки сценарий бўлмаган. Энтони имкони борича эрта аниқ зарба беришни хоҳлаган. Афсуски, буни у фақат олтинчи раундда уддалади.

Биз Жейк бундай бўлишини истамагандик. Биз жангда ғалаба қозонишни ва уни якунлашни хоҳладик, холос. Барча таваккалчиликни у рингда ўзи зиммасига олди. Унинг тикланишига умид қиламиз", — деди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг